Волейбол: Бангладеш турнирида вакилларимиз 3-ўринни эгаллади
Хабар берганимиздек, Бангладешда Марказий ва Жанубий Осиё (CAVA) минтақаларининг волейбол жамоалари ўртасида соҳил волейболи бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Шиддатли ва ўзига хос курашларга бой бўлган басҳларда мамлакатимизнинг иккита жамоаси –Ўзбекистон-1 ва Ўзбекистон-2 вакиллари ғолиблик учун кураш олиб борди.

Келгуси йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик босқичи бўлган мазкур мусобақанинг якунига кўра, 1-ўрин Шри-Ланка волейболчи қизларига насиб этган бўлса, 2-ўринни Непал терма жамоаси қўлга киритди ва 3-ўрин эса Ўзбекистон-1 жамоасига насиб қилди.
Т.Рўзиев,
ЎзА