Волейбол: андижонлик қизлар, қашқадарёлик йигитлар Ўзбекистон чемпиони бўлди
Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 2-8 апрель кунлари Нукус шаҳрида спортнинг волейбол тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақа якунига кўра, ўғил болалар ўртасида 1-ўринни Қашқадарё вилояти, 2-ўринни Фарғона вилояти, 3-ўринни эса Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари эгаллади.


Қизлар ўртасида эса 1-ўринга Андижон вилояти, 2-ўринга Қорақалпоғистон Республикаси, 3-ўринга Хоразм вилояти жамоалари сазовор бўлди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Н.Раҳмонова, ЎзА