Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волейбол: 21 нафар мутахассис Тошкентда халқаро даражадаги ҳакамлик мақомига эга бўлди
20:47 / 2025-12-06

Пойтахтимизда бир ҳафта давомида волейбол мутахассислари учун ўтказилган “Халқаро даражадаги ҳакамликка номзодлар курси” ўз ниҳоясига етди.

Халқаро ва Осиё волейбол федерациясининг инструкторлари томонидан ташкил этилган ўқув жараёнида мутахассислар назарий ва амалий билим-кўникмалар ҳамда замонавий ҳакамлик талаблари бўйича чуқур тайёргарликдан ўтишди.

Курс якунида Марказий Осиёнинг турли давлатларидан қатнашган 21 нафар волейбол мутахассиси халқаро даражадаги ҳакамлик мақомига сазовор бўлди. Улар орасида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакамларнинг борлиги эътиборли воқелик сифатида эътироф этилди.

Ўзбекистон волейбол федерацияси мутасаддилари қатнашган тадбирда АВC инструктори ва ФИВБ халқаро ҳаками Муҳаммад Шаҳмири машғулотларнинг юқори савияда ташкил этилганини алоҳида таъкидлаб, ташкилотчиларга миннатдорлик билдирди.

Т, Рўзиев, ЎзА