French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Воҳада ишбилармонлик муҳитини яхшилаш масаласи муҳокама этилди
10:28 / 2024-08-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз муҳандислик-технология институтида Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Дилмурод Қосимов иштирокида воҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда 300 нафарга яқин тадбиркор иштирок этди.  

[gallery-19016]

Очиқ мулоқотдан кўзланган мақсад воҳада ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлашда тадбиркорлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, вилоятнинг иқтисодий, инвестициявий салоҳиятини юксалтириш, ишбилармон доира вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлашда имкониятларини белгилашдан иборат.

Тадбирда тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқариш қувватини ошириш, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш, янги ташаббус ва имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда кўплаб иш ўринлари яратиш, шунингдек, қўшимча бозор топиш, экспорт имкониятларини кенгайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ишбилармонларнинг таклиф ва ташаббуслари кўриб чиқилди.  

Жараёнда тадбиркорнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, ўз навбатида, ишбилармонларнинг ҳам аҳоли бандлиги, ишбилармонлигини таъминлаши борасидаги муҳим лойиҳалар ўртага ташланиб, тизимли таклифлар кўриб чиқилди.

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),

ЎзА фотомухбири