Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Водий вилоятларидаги айрим электр тармоқлари вақтинча тармоқдан ажратилди
20:20 / 2023-06-01

Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, секундига 24 метр эсаётган кучли шамол туфайли водий вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Шу сабабли хавфсизликни таъминлаш мақсадида Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларидаги айрим электр тармоқлари вақтинча тармоқдан ажратилди.

Бунинг натижасида бир нечта насос станциялар, аҳоли ҳамда юридик истеъмолчиларнинг электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатиляпти.

Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланади.

ЎзА мухбири Н. Зиёдуллаева тайёрлади.