Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Водий вилоятларида қисқа муддатли чекловлар бекор қилинди
12:01 / 2023-12-24

Декабрнинг илк кунларидан Энергетика вазирлиги тизимидаги ташкилотлар корхоналарида 24 соатлик навбатчилик асосида фаолият юритилмоқда.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, “Л-524” электр узатиш тармоғида юзага келган носозлик бартараф этилди. Бунинг натижасида Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида сутканинг тиғиз вақтларида электр энергияси етказиб беришга вақтинчалик қўлланилган қисқа муддатли чекловлар бекор қилинди.  

Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.  

Таъкидланишича, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти энергетиклари мазкур носозликни бартараф этиш учун фаол иш олиб борди. Таъмирлаш ишларини хавфсиз ва сифатли амалга ошириш мақсадида тоғ тизмасида махсус штаб ташкил қилинди. Айни пайтда "Л-524” электр узатиш тармоғи барқарор ишламоқда.  

— Жумладан, 22 декабрь куни мамлакатимиз бўйлаб электр қурилмаларида юзага келган 6 та, газ таъминотида юзага келган битта носозлик  тузатилди. Таъминотдаги узилишлар юзасидан Энергетика вазирлиги тизим ташкилотларига истеъмолчилардан келиб тушган 375 та мурожаат махсус бригадалар томонидан бартараф этилди. Табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича 399 та мурожаат келиб тушди. Мавжуд камчиликларни бартараф қилиш бўйича тезкор чора-тадбирлар олиб борилди. Тармоқларда носозликларни бартараф этиш мақсадида электр ва газ таъминоти корхоналарида тузилган 1 минг 691 та махсус бригадалар сафидаги 7 минг 300 нафардан зиёд ишчи-ходим туну кун ишлаб, жойларда юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан бартараф қилмоқда, — дея маълумот берди матбуот котиби.  

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА