Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Водий вилоятларида бугун иккинчи марта зилзила сезилди
22:00 / 2020-05-14

Тошкент вақти билан 21:16 да (14.05.2020 йил, Гринвич бўйича 16:16 да) Ўзбекистонда зилзила содир бўлди.


ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, бугун – 14 май куни Тошкент вақти билан 21:16 да (14.05.2020 йил, Гринвич бўйича 16:16 да) Ўзбекистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 41,26 градус шимолий кенглик; 71,57 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 14 км. Зилзила эписентридан Тошкентгача масофа 197 км шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Наманган : 30 км, 4 балл.
Андижон : 84 км, 3 балл.
Фарғона : 99 км, 2 балл.

Бугун Тошкент вақти билан соат 02:09 да ҳам водий вилоятларида зилзила сезилгани ҳақида хабар берилган эди.