ФОТОРЕПОРТАЖ
Чинор дарахти табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан бири. Минг йилдан зиёд яшовчи чинорлар ўзининг бақувват танаси, кенг ёйилган улкан шох-шаббалари ва виқорли қиёфаси билан инсонни ҳайратга солади.
Фарғона туманининг Водил қишлоғида ана шундай кўп йиллик чинор дарахти бор. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, мазкур дарахтнинг ёши деярли минг йилга тенг бўлиб, у неча-неча даврлар алмашинувига гувоҳ бўлган.
“Чинор таги” истироҳат боғидаги бу азим чинор дарахти нафақат табиий ёдгорлик, балки ҳудуднинг тарихий ва маънавий рамзи сифатида ҳам эътироф этилади. Унинг ёнида Хўжа Аҳмад Валий мақбараси ҳамда туман тарихий музейи жойлашган. Бу ерда туманнинг бой тарихи, аждодлар ҳаёти ва маданий мероси акс этган. Шу боис мазкур ҳудудга нафақат маҳаллий аҳоли, балки хориждан келаётган сайёҳлар ҳам катта қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, йўл бўйида қад ростлаган масжид биноси ҳам ўзига хос меъморий кўриниши билан ажралиб туради. Бу масканлар биргаликда Водил қишлоғининг тарихий, маънавий ва сайёҳлик салоҳиятини намоён этади.
[gallery-27050]
Минг йиллик чинор давлат томонидан муҳофазага олинган бўлиб, бу келажак авлод учун ноёб табиий ёдгорликни бут ҳолда сақлаб қолишга хизмат қилади.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА