Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Водилда кучлилар аниқланди
15:04 / 2022-06-02

Хабар берганимиздек, Фарғонанинг Водил қишлоғидаги “Чинор ости” истироҳат боғида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган кураш ва белбоғли кураш бўйича Ҳамид ва Темир полвонлар хотирасига бағишланган халқаро турнир якунланди.

 300 нафарга яқин курашчилар беллашган баҳслар жажжи спортсеварлар ва уларнинг ота-оналари учун чинакам байрамга айланди. Халқаро турнирда кураш ва белбоғли кураш бўйича спортчилар умумий ҳисобда 18 та вазн тоифасида баҳслашди. 

Икки кунлик мусобақа якунига кўра, Дўстмурод Ғофуров, Зиёдулла Алижонов, Сардор Бердишукуров, Раҳматулло Нуриддинбеков, Жасур Раҳмонов, Мавлон Муҳаммадшарипов, Умид Холматов, Фаёзбек Абдуғаффоров, Муҳаммад Искандаров, Мафтуна Холматова, Мафтуна Адҳамова, Шаҳноза Бозорова каби спортчилар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Т.Рўзиев, ЎзА