Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вобкентдаги сайёр қабулда ҳокимга 107 та мурожаат йўлланди
19:40 / 2022-01-22

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг Вобкент тумани аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда сектор раҳбарлари, вилоятдаги ташкилот ва идоралар раҳбарлари, бошқа мутасаддилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Мулоқотда уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, банк, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолияти, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик, фермер хўжалиги ва бошқа масалалар бўйича 107 та мурожаат келиб тушди.

Сайёр қабул аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўришга қаратилди.

Вилоят раҳбари ҳар бир мурожаатчи билан бирма-бир гаплашди. Уларнинг дарду ташвишини тинглади. Барча мурожаатларни ўз муддатида кўриб чиқиш ва ўрнатилган тартибда ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланди.

Бу борада вилоят ҳокими томонидан ташкилот ва корхоналарнинг мутасадди раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

[gallery-5540]

Зариф Комилов, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА