Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вобкентда яна бир тикув цехи очилди
19:09 / 2024-04-11

Бухоро вилояти Вобкент тумани Ширин маҳалласидаги 14-сонли умумтаълим мактабининг бўш турган (аввалги касб-ҳунар коллежи) биноси ўрнида яна бир замонавий тикув цехи фаолият бошлади.

Ташаббускор маҳаллий чевар Сурайё Жўраева бўлиб, “Аser dezigne” номли мазкур корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспортга ҳам йўналтирилмоқда.  

–Цехда 30 нафар чевар тикувчи ишлаяпти, –дейди Сурайё Жўраева. –Уларнинг аксарияти маҳалладаги кам таъминланган оилалар аъзолари саналади. Қолаверса, 14-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳам дарсдан сўнг касб-ҳунар ўрганиш учун цехга қатнашмоқда.  

Кичик корхонада аёллар ва болалар кўйлаклари, меҳнат жамоалари буюртмаси асосида махсус ишчи кийимлари тайёрланмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири