Вобкентда хато билан ёзилган 21 та ташқи реклама ва пешлавҳалар ўзгартирилди
Янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг 1-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир” деб белгилаб қўйилган.
Жорий йил давомида Вобкент туманида қонун талаблари бузилиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш бўйича талай чора-тадбирлар амалга оширилди.
Хусусан “Давлат тили ҳақида”ги қонун ҳужжатларининг ижроси бўйича Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида I-чоракда амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Жумладан уч ой давомида жами 67 та шундан 46 та хорижий тилда, 21 та хато билан ёзилган ташқи реклама ва пешлавҳалар ўзгартирилди.
Юсуф НАСУЛЛАЕВ,
Вобкент тумани ҳокимининг маслаҳатчиси
ЎзА