Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вобкент туманида қонун талабларига мос келмаган 114 та реклама-баннерлари олиб ташланган
16:51 / 2021-12-10

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг эллик биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақидаги», «Реклама тўғрисидаги» қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 61-сонли қарорининг туманда ижросини таъминлаш бўйича ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисобот даврига қадар тил қоидаларига мос келмайдиган 152 та пешлавҳа тартибга келтирилиб, қонун талабларига мос келмаган 114 та реклама-баннерлар олиб ташланди.

Йил бошидан ҳозирга қадар 482 та якка тартибдаги тадбиркорлар турли номлар билан Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатдан ўтган.

Ҳозирда улар билан тил қоида ва меъёрларига мувофиқ келадиган, объектларга қўйиш тавсия этиладиган номлар танланиб тартибга келтирилмоқда.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси  юзасидан 10 дан ортиқ корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.

Жумладан: маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, қўриқлаш, фавқулодда вазиятлар бўлимлари, тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш жараёнида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди ва аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича амалий ёрдам берилди.

Сессия якунида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси билан ташқи реклама фаолияти билан шуғулланувчи хусусий корхоналар ходимларини жалб қилган ҳолда қонун ҳужжатлари моҳиятини тушунтириш бўйича ўқув-семинарлари ўтказиш;

адлия бўлими билан биргаликда корхона ва ташкилотларда иш юритиш, барча идоралараро ҳужжатлар айланиши давлат тилида бўлишини ҳамда жараёнда давлат тилига қатъий амал қилинишини тўлиқ таъминлаш;

ташкилий-кадрлар гуруҳи ва халқ таълими бўлими билан биргаликда раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш мақсадида тест синовлари ўтказилишини ташкил этиш; 

туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва молия бўлими томонидан корхона, ташкилот ва муассасалар ходимларининг 2022 йилдан бошлаб бюджет ва бюджетдан ташқари харажатлар сметаларини шакллантириш орқали давлат тилида иш юритиш асослари бўйича малакасини ошириш учун тўланадиган маблағларни режалаштириш;

2022 йил 1 январдан бошлаб барча иш юритиш ҳужжатлари тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида амалга оширилиши белгилаб олинди.

 

Юсуф НАСУЛЛАЕВ, 
Вобкент тумани ҳокимининг маслаҳатчиси