Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Воқеани нотўғри талқин қилишдан ким манфаатдор?
16:42 / 2019-12-06

Жорий йилнинг 5 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги 213-сайлов участкасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар билан ўтказилган учрашув сайловчилар норозилигига сабаб бўлгани тўғрисида хабар тарқалди.


Жорий йилнинг 5 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги 213-сайлов участкасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар билан ўтказилган учрашув сайловчилар норозилигига сабаб бўлгани тўғрисида хабар тарқалди.

Ҳақиқатан ҳам 4 декабрь куни Муҳиддин Эштемиров номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Термиз архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежи биносидаги мазкур сайлов участкасида бўлиб ўтган учрашувда сайловчилар коммунал хизмат соҳасидаги муаммоларни тилга олиб, бўлажак депутатлардан бу масалаларни қандай ҳал қилмоқчи эканини сўраган.

Депутатликка номзодлар ушбу ҳудуд 2020 йил “Обод маҳалла” дастурига киритилганини маълум қилиб, коммунал соҳадаги мавжуд камчиликлар ҳам бартараф этилишини, шунгача ҳам ҳокимликлар аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшилаш мақсадида ҳудудларга чиқиш, одамлар билан ўтказилаётган юзма-юз мулоқотлар чоғида аниқланган муаммоларга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич амалий ечим топиб келаётганини айтган.

Учрашувда раислик қилувчи Т.Зойиров аҳоли вакилларига хабарда таъкидланганидек, “маҳаллага умуман табиий газ берилмаслигини баралла айтиб, борадиган жойингга бор“ демагани ва аксинча тез кунларда вилоят электр энергияси таъминотидаги узилишларга чек қўйилиши чоралари кўрилаётгани, ушбу маҳалла аҳолиси табиий газ билан таъминлангунга қадар исталганча суюлтирилган газ етказиб берилишини маълум қилгани ойдинлашди.

– Иштирокчилар кўпроқ газ масаласини қўйди, – дейди Т.Зоиров. –Табиий газ 2017 йил узилган экан. Шу ерда вилоят кенгашига номзодини қўйган Баҳром Омонтўраев ҳам бор экан. У киши газ таъминоти билан боғлиқ масалани тўлиқ тушунтирди. Бироқ шу ерда газни улаб беринг, деган масала кўтарилиб кетди. Мен газ улаб берилмайди, деган гапни умуман айтганим йўқ. Бу уйдирма. Аксинча, биз сабрли бўлинглар, шунча ўзгариш бўляпти. Бу масала ҳам ечимини топади, дея ўз фикримизни айтдик.

Вилоят ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, 2020 йил “Обод маҳалла” дастурига асосан, М.Эштемиров номли маҳаллада 8,2 километр ички йўлларни таъмирлаш, 1,4 километр пиёдалар йўлакчаларини барпо этиш, 1,5 километр ички ирригация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш, 1 дона суғориш қудуғини қуриш, 28 километр электр тармоқларини тортиш ва мавжудларини таъмирлаш, 8 дона янги трансформатор ўрнатиш, 4 километр ичимлик суви қувурларини тортиш, 1,9 километр мавжуд қувурларни реконструкция қилиш, 1 дона сув иншооти қуриш, якка тартибдаги уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш, тунги ёритиш чироқлари ва таянч устунларини ўрнатиш кўзда тутилган.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг 2019 йил 30 августда айнан шу коллеж ҳудудида М.Эштемиров, “Намуна”, Кокилдор ота, Шарқ ва Мустақиллик маҳаллалари аҳолиси билан ўтказган сайёр қабулида Н.Эштемиров номли маҳалланинг тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида эски сув иншооти ўрнига янгисини қуриш, сув чиқариш қурилмасини янгисига алмаштириш тўғрисида берган топшириғига мувофиқ айни пайтда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Вилоятда маҳаллий ҳокимликлар аҳолига қулай шарт-шароит яратиш, хусусан, тоза ичимлик суви таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатишни яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, асфальт ётқизиш, сифатли суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш учун зарур чоралар кўрмоқда.

Кези келганда ижтимоий тармоқларда аниқ муаллифи бўлмаган шов-шувли хабарларга чалғимасликни тавсия этамиз.