“Внуково-Бухоро” авиайўналиши орқали ватандошларимиз олиб келинди
Вилоят ички ишлар бошқармаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йил 24 март куни “Внуково-Бухоро” авиайўналиши орқали олиб келинган ватандошларимиз Бухоро халқаро аэропортида кутиб олинган.
Вилоят ички ишлар бошқармаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йил 24 март куни “Внуково-Бухоро” авиайўналиши орқали олиб келинган ватандошларимиз Бухоро халқаро аэропортида кутиб олинган.
Йўловчиларнинг жами сони 266 нафарни ташкил этиб, шундан, 202 нафари эркак, 64 нафари аёл. Аниқланишича, 11 нафари вояга етмаган бўлиб, шулардан 95 нафари 18-30 ёшгача, 153 нафари 30-60 ёшгача,7 нафари 60 ёшдан юқори ёшда.
Ҳозирги кунда олиб келинган ватандошларимизнинг барчасини соғлиги тиббиёт ходимлари томонидан белгиланган тартибда назоратга олинган. Ушбу фуқаролар учун 13 турдаги санитар-гигиеник воситалар жамланмаси тайёрланиб, ҳар бир фуқарога тарқатилган. Карантинга олинган фуқароларни 14 кун давомида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида муассаса бадиий китоблар ва спорт анжомлари билан таъминланган.