English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Владивосток-2022": 11 та олтиннинг заҳмати
17:56 / 2022-08-02

Бугун, 2 август куни Владивостокда давом этаётган «Осиё болалари» халқаро спорт ўйинларида Ўзбекистон спорт жамоаси 16 та медалга, яъни 11 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза медалига сазовор бўлди.

Бу, мамлакатимиз спортчиларининг салоҳияти, бетиним меҳнати, ғалабага бўлган кучли иродасини намойиш қилди.

Мазкур муваффақиятли одимдан сўнг Ўзбекистон спорт делегацияси 20 дан ошиқ жамоалар орасида умумжамоа ҳисобида кучли учликка кўтарилган бўлса, давлатлар орасида Россиядан кейин 2-ўринни банд этишга мушарраф бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бугун мусобақалар якунига кўра, Ўзбекистон спорт вакиллари эркин кураш, дзюдо, енгил атлетика спорт турларида қимматли медалларни қўлга киритди.

Т. Рўзиев, ЎзА