Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Виждонан курашмоқ лозим
09:56 / 2025-11-05

Наманган вилояти ички ишлар бошқармасида коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишлаб ўтказилган навбатдаги давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ички ишлар органлари ходимлари, прокуратура ва адлия тизими мутасаддилари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди.

Парламент қуйи палатаси спикерининг ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошқарган мазкур мулоқотда давр ва макон танламайдиган, давлат ва жамият ривожланишига салбий таъсир кўрсатадиган коррупция ҳолатларининг олдини олиш, тизимда очиқлик, шаффофлик ва масъулиятни кучайтириш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. 

– Коррупция мамлакатимиз тараққиётига ғов бўладиган катта тўсиқлардан биридир. Унинг илдизини кесиш учун фақат жазолаш эмас, балки ҳалоллик, виждонлилик ва масъулият маданиятини ҳар бир соҳада қарор топтириш зарур, – дея қайд этди Актам Хаитов.

Давра суҳбати давомида “Ҳалоллик вакцинаси”, “Коррупциясиз тизим сари” каби тарғибот ташаббусларини жойларда кенг жорий этиш, ходимларнинг ахлоқий масъулияти ва фуқароларга хизмат маданиятини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Тадбир очиқ мулоқот руҳида ўтиб, унда билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида тегишли соҳаларда амалий ишларни кучайтириш юзасидан келишувга эришилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА