Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Виждон эркинлиги ва диний ташкилотларнинг фаолияти бўйича қонун лойиҳаси муҳокама қилинди
12:43 / 2021-06-23

Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ўтказилган Экспертлар гуруҳининг йиғилишида мазкур қонун лойиҳаси дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Қонуннинг мақсади виждон эркинлиги кафолатларини кучайтириш, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини таъминлашнинг қонуний механизмларини мустаҳкамлаш, шунингдек, давлатнинг дин ишлари бўйича сиёсатини такомиллаштиришдан иборат.

Ушбу қонуннинг ҳозирги кунда долзарблиги, фуқароларнинг диний эътиқодини амалга оширишда дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш, диний таълим олишни ва диний ташкилотларнинг эркин фаолият юритишини таъминлаш, динлараро ва миллатлараро низолар келиб чиқиши олдини олишга хизмат қилади.

Мазкур қонун инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар билан кафолатланган диний соҳада умумэътироф этилган ҳуқуқ ва эркинликларни ва бевосита Ўзбекистон шароитида динлараро муносабатлар шаклланишининг тарихий шароитларини ўз ичига олган.

Бу билан мамлакатимизда яшовчи миллатлар ва элатлар ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларининг мувозанатини сақлаб қолиш, уларнинг турли диний эътиқодлари ва ҳис-туйғуларини ҳурмат қилишни таъминлашнинг имкони яратилади.

Н.Насриев,

ЎзА