Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вирусолог олим Россияда коронавируснинг янги тўлқини кузатилиши бўйича ўз фаразини маълум қилди
09:40 / 2021-09-25

Ломоносов номли Москва давлат университетининг етакчи илмий ходими, молекуляр биолог, вирусолог Максим Скулачев яқин вақтда Россияда коронавируснинг янги тўлқини кузатилиши бўйича ўз фаразини баён қилди.

“Sputnik” радиосига берган интервьюсида у бундай тўлқин жамоавий иммунитет ҳосил бўлмаган ҳудудларга кузатилиши мумкинлигини таъкидлади.

Унингча, Москва ва Санкт-Петербургдан ташқари айрим ҳудудларда вируснинг янгидан тарқалиши аломатлари сезилмоқда.  

“Пойтахтларда соғайган ва эмланганларнинг миқдори кўп, шунинг учун вирус тарқалиши бир қадар қийин кечади”, деди Скулачев.

Унинг айтишича, вируснинг янги тўлқинига таълим даргоҳлари фаолияти бошлангани, бундан ташқари, яқинлашиб келаётган совуқ мавсум ҳам қулай муҳит яратиши мумкин.