Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Виртуал борлиқда тиббий таълим
18:35 / 2024-02-12

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти таълим тизимида виртуал реалликка асосланган илғор технологиялар жорий этилди. “Виртуал борлиқда тиббий таълим” лойиҳаси қиймати 300 миллион сўм бўлиб, вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.

Лойиҳа тиббиёт олийгоҳлари ҳамда тиббиёт техникумларида таълим олаётган талабаларининг 3D виртуал реалликка асосланган инсон тана аъзоларини ўрганишга мўлжалланган.

- Анатомияни айнан мана шундай информацион технологиялар ёрдамида ўрганишни йўлга қўймоқдамиз, - дейди институт ўқитувчиси Шоҳруҳ Суяров. - Талаба бажараётган ишини бошқа тенгдошлари катта экран орқали кўриб туриши мумкин. Иккала қўлидаги бошқарув аппаратлари ёрдамида зарур бўлган аъзони реал ўрганиши мумкин. Бу лойиҳамизни келажакда яна ҳам такомиллаштириш, уларга қўшимча имкониятларни қўшиш ва фақат анатомия фанида эмас, балки физиология фанларида ҳам фойдаланишни режалаштиряпмиз. Шунингдек, хирургия йўналишида ҳам виртуал операциялар бажариш мумкин.

Хўш, кутилаётган самара қандай? Аввало, виртуал лаборатория ёрдамида янги ва замонавий жиҳозлардан фойдаланиш имконияти тақдим этилади. Лаборатория жиҳозларига сарфланадиган маблағлар тежаб қолинади. Инсон ҳаётига хавф туғдирувчи техника хавфсизлиги қоидалари таъминланади ва тиббий жараёнларни виртуал тарзда кузатиш имконияти яратилади. Энг асосийси, кўп тилли дастур юртимизда таҳсил олаётган хорижий талабалар учун ҳам қулайлик яратади.

[gallery-15935]

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА