Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоятдаги тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиладими?
19:15 / 2020-04-08

Тиббий лабораториялар учун ишончлилик ва аниқлик ҳеч қачон бунчалик муҳим бўлмаганини ҳаммамиз яхши биламиз.

Долзарб саволга тезкор жавоб

Тиббий лабораториялар учун ишончлилик ва аниқлик ҳеч қачон бунчалик муҳим бўлмаганини ҳаммамиз яхши биламиз. Хатарларни бошқаришнинг ишончли жараёнлари хатолар ва нотўғри натижалардан энг яхши ҳимоя ҳисобланади. Шу боис халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) тиббий лабораторияларда хатолар хавфини камайтириш бўйича ISO 22367 стандартининг янги версиясини қабул қилингандир, балки.

Ҳозирда ишлатаётганимиз шахсий гигиеник восита-ниқобларига ишлаб чиқилган стандартлар ҳақида биламиз, шундай экан ишлаб чиқарувчиларга қандай амалий кўмак берилмоқда?

– Маҳаллий тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун қатор қулайликлар яратилди, – дейди “Ўзстандарт” агентлиги матбуот котиби Абдурауф Расулов. – АҚШнинг ASTM ташкилоти билан ҳамкорлик битими имзоланиб, унинг доирасида ўн уч мингдан зиёд АҚШ стандартларини бепул олиш ва техник қўмиталарда қатнашиш имкониятлари яратилди. Коронавирус инфекциясини тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида, жорий йилнинг 1 апрелида АҚШдан тиббий юз ниқоблари ва ҳимоя кийимлари учун ишлаб чиқилган 24 та стандартни олдик. Бу эса жаҳон стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш, маҳсулотлар сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш ҳамда уларни ички ва ташқи бозорларга етказиб беришни кўпайтиришда катта ёрдам беради.

Шунингдек, АОКАда ўтказилган брифингда матбуот котиби “Ўзстандарт” агентлиги вилоятлардаги тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсата оладими, мазмунидаги саволга ҳам жавоб бериб ўтди.

– Албатта, бу масала доимий эътиборда. – дейди А. Расулов. – “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги департамент март ва апрель ойларида 174 та тадбиркорлик субъектига онлайн телефон ва интернет воситалари орқали тағибод ва ташвиқот тадбирлари ўтказди ва 500 дан ортиқ стандартлар билан бепул таъминлади. Бундан ташқари, 34 та тиббий ниқоблар ишлаб чиқарувчи корхоналар 70 дан ортиқ стандартлар билан бепул таъминланди. Бу ишлар тизимли тарзда давом эттирилмоқда.

Қайд этиш керакки, мамлакатимиз аҳолиси саломатлигини асраб-авайлаш, ва коронавирус инфекциясига қарши курашиш мақсадида, агентлик тизимидаги Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази лабораторияларида юртимизда ишлаб чиқарилаётган мазкур маҳсулотларнинг сифат кўрсатгичларини аниқлаш ва сертификатлаштириш ишлари бепул амалга оширилиши йўлга қўйилган.