Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоятда бирорта мажбурий меҳнатга йўл қўйиш ҳолати аниқланмади
18:10 / 2020-09-30

2020 йилда Навоий вилоятида 824 та фермер хўжалиги томонидан 32 минг 588 гектар майдонда пахта ҳосили етиштирилиб, ҳосилни қайта ишлаш асосан 2 та агрокластер томонидан амалга оширилади.


2020 йилда Навоий вилоятида 824 та фермер хўжалиги томонидан 32 минг 588 гектар майдонда пахта ҳосили етиштирилиб, ҳосилни қайта ишлаш асосан 2 та агрокластер томонидан амалга оширилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 45 минг 873 нафар уюшмаган фуқаролар билан кластерлар ва пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари ўртасида уч томонлама шартномалар тузилган. Бу ҳақда Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да 2020 йилда Навоий вилоятида пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик масалаларига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

2020 йилги пахта йиғим-терими даврида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан мутасадди ташкилотлар устидан қатъий назоратни таъминлаш бўйича Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси депутатлари, мутасадди ташкилот раҳбарларидан тузилган ишчи гуруҳи бир ҳафта мобайнида вилоятда пахта ҳосили етиштириладиган 5 та туманда бўлишди.

– Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганиш давомида вилоят бўйича бирорта мажбурий меҳнатга йўл қўйиш ҳолати аниқланмади, – дейди Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси, ишчи гуруҳи раҳбари Эркин Гадоев. 

– Шунингдек, ҳудудларда бўлганимизда пахта йиғим-терими мавсуми давомида теримчиларни жалб қилишда мажбурий меҳнат ҳолатларига барҳам бериш, улар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаларининг имзоланганлиги ва ўз вақтида терим ҳақи ҳамда рағбатлантиришларни амалга оширилиш жараёнини кузатдик. 

Қолаверса, пандемия шароитини инобатга олган ҳолда йиғим-терим ишларини санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкиллаштирилишини қатъий назоратга олиш, бошқа ҳудудлардан келиб теримда иштирок этаётган теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратилиш ҳолатларига алоҳида эътибор қаратдик.

Сенатор ва депутатлар томонидан пахта йиғим-терими мавсуми учун мутасадди ташкилотлар раҳбарларига терим пулларини ўз вақтида даромад солиғи олинмаган ҳолда ҳамда бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобланмаган ҳолда тарқатилишини назорат қилиш, корхона ва ташкилотларда ходимларни йиғим-терим ишларига мажбурий жалб қилишга йўл қўймаслик юзасидан тушунтиришлар берилди.

Бу йилги мавсумда вилоятда 627 та терим отряди ташкил этилиб, 58 минг нафардан зиёд фуқаро ихтиёрий равишда қатнашади. Уларнинг 12 минг 595 нафари кластер ишчилари, 45 минг 873 нафари уюшмаган аҳоли вакилларидир.

Матбуот анжуманида ишчи гуруҳи аъзолари журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.