Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят судлари раислари фуқароларни Қўшработда қабул қилди
12:17 / 2021-05-21

Самарқанд вилоят суди раиси О.Ҳайитов ва вилоят маъмурий суди раиси вазифасини бажарувчи Р.Очилов Қўшработ туман Халқ қабулхонасида сайёр қабул ўтказди. Шунингдек, фуқаролар билан учрашув ва давра суҳбати ташкил этилди.

Қабул давомида 30 ортиқ фуқаро ўз муаммоларига ечим истаб мурожаат қилди. Ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратилиб, ижобий ҳал этилишига ҳаракат қилинди. Айримлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шова қишлоғида яшовчи М.Пардаева айни пайтда озодликни чеклаш жазосини ўтаётгани, қилмишидан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтганлиги, содир қилган жиноий қилмишидан хулоса чиқарганлигини билдириб, вилоят суди раисидан жазонинг қолган қисмидан озод қилишни сўради.

Тепали қишлоқилик С.Қўшниёзов ва Бойтўп қишлоғида яшовчи Ш.Худойбердиевнинг ҳам мурожаати шу мазмунда бўлиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг қолган қисмидан озод қилишни сўради.

Шу ерда жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман судининг сайёр суд мажлиси ташкил этилиб, мазкур мурожаатлар қаноатлантирилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА