Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Андижон туманида ёшлар билан учрашди
19:06 / 2021-01-14

Андижон вилояти давлат солиқ боқшармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Отабек Турсунов Андижон туманида ёшлар билан сайёр учрашув ўтказди.

Учрашувда туман сектор раҳбарлари, банклар, қатор корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, шунингдек, уюшмаган ёшлар вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи О.Турсунов қиш мавсумини беталафот ўтказиш, бу борада аҳолини қийнаётган муаммолар, Президентимиз томонидан жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш бўйича берилган топшириқлар доирасида амалга оширалаётган ишлар, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган хамда ўрганишлар давомида аниқланган муаммолар, шунингдек, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшларга имтиёзли кредитлар олишларида кўмаклашиш, чет давлатларга бориб ишлаш истагидаги ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спортга жалб этиш борасидаги муҳим вазифалар хусусида тўхталди.

Учрашувда тумандаги 77 та маҳалладан ишлаш ҳамда тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшлардан 145 та мурожаат келиб тушди.

[gallery-795]

Мурожаатларнинг аксариятини имтиёзли кредит олиш (131 нафар), ишлашга жойлашиш (8 нафар), тадбиркорлик учун ер ажратиш (6 нафар), шунингдек, уй боғча очиш ва бошқа йўналишлардаги мурожаатлар ташкил этди.

Ўз тадбиркорлигини бошлаш мақсадида имтиёзли кредит олишни сўраган ёшларнинг ҳужжатлари расмийлаштирилиб, тегишли банкларга тақдим этилди ва ижроси назоратга олинди.

Учрашувда ишга жойлашиш бўйича мурожаат қилганларнинг барчаси, жумладан, 3 нафари тумандаги “Мед сити” даволаш масканига, 1 нафари туман тиббиёт бирлашмасига, 3 нафари “Классика шоес” қўшма корхонасига, 1 нафари “Узметртеч” корхонасига ишга жойлаштирилди.  

– Мен 2019 йилда Асака тиббиёт коллежини тамомлаганман, – дейди Роввот маҳалласида яшовчи Саидислом Ҳайдаров. – Ўшандан буён ўз мутахассислигим бўйича ишга жойлаша олмайман. Учрашувда шу масалада ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Хурсандман, солиқ бошқармаси бошлиғи кўмаги билан “Мед сити” даволаш масканига ишга қабул қилиндим.  

Учрашув давомида ўз хонадонида тикувчилик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги 5 нафар қизга тикув машиналари берилди. Бундан ташқари, 4 нафар йигит-қиз шу ернинг ўзида тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиб, уларга ўз бизнесини бошлашлари учун тегишли ҳужжатлар тақдим этилди.  

 

Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, З.УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА