English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят раҳбари тадбиркорлар билан учрашди
13:44 / 2025-02-27

Жиззах вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев Жиззах шаҳридаги “Dеya” корхонасида ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида учрашув ўтказди.

Тадбир аввалида вилоят раҳбари “Dеya” корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди. Корхонадаги иш жараёни, ишлаб чиқариш имкониятлари ва келажакдаги режалари ҳақида унга атрофлича маълумот беришди.  

Шундан сўнг маҳаллий тадбиркорлар билан учрашиб, юзма-юз мулоқот ўтказди, уларнинг мурожаатларига қулоқ тутди, фикр ва мулоҳазаларини тинглади.

Мазкур тадбир давомида маҳаллий иш берувчилар ўз фаолиятидаги долзарб масалалар, дуч келаётган муаммоларни вилоят раҳбарига тўғридан-тўғри етказиш имконияти яратиб берилганидан мамнун эканини таъкидлади.  

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда маҳаллий сармоядорлар вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ҳамда ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича ўз ташаббус ва таклифларини билдирди.

Улуғбек Мустафоев учрашувда кўтарилган муаммоларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилишини, Жиззах вилояти иқтисодиётининг барқарор ривожланишида ишбилармон доира вакилларининг ўрни бениҳоя катта эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.

[gallery-21989]

Маҳаллий ишбилармонлар билан ўтказилган мулоқот якунида бундай учрашувлар ҳар ойда мунтазам ўтказилиши маълум қилинди.  

Маҳаллий тадбиркорларнинг фикрига кўра, бундай учрашувлар уларнинг фаолиятини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ва вилоят иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшиш учун муҳим аҳамиятга эгадир.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),

ЎзА мухбирлари