Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят қўғирчоқ театрига саёҳат
10:49 / 2024-12-13

Бухоро вилояти Ромитан тумани олис Газли шаҳридаги 37-умумтаълим мактаби туман марказидан 100 километр узоқликдаги чўл ҳудудида жойлашган. Шундай бўлса-да, бу ерда ўқувчиларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар мавжуд.

Мактаб қошида ташкил этилган “Баркамол авлод” болалар мактабининг тармоқ тўгараклари эса ўқувчиларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этишга хизмат қилмоқда.  

Олти йўналишдаги 11 та тўгаракда айни пайтда 250 нафар ўқувчилар тажрибали ва маҳоратли педагоглар томонидан ўз қизиқишлари асосида касб-ҳунар сирларини ўрганиб келмоқда.  

Хусусан, тажрибали устоз Зуҳра Холмуродова раҳбарлигидаги “Қўғирчоқ театри” тўгараги фаолияти намунали йўлга қўйилган. 30 нафардан ошиқ ўқувчини қамраб олган мазкур тўгарак туманда ўтадиган турли тадбирларда ўз томошалари билан фаол иштирок этиб келмоқда.  

Яқинда ушбу тўгарак аъзолари Бухоро вилояти қўғирчоқ театрида саёҳатда бўлди. Завқли саёҳат давомида улар театр фаолияти, актёрлар билан яқиндан танишди.  

– Тўгарак аъзолари дастлаб театр жамоаси билан учрашди. Ҳар бир декорация уларда катта қизиқиш уйғотди. Шу билан бирга ўзларига керак бўлган сабоқларни олди. Тўгарак аъзолари бу саёҳатда маънавий ҳордиқ чиқариш билан бирга маҳорат бобида устозлар тажрибасидан баҳраманд бўлди, – дейди Зуҳра Холмуродова.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.