French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят прокурори “Мурувват” уйида даволанаётган аёлларни байрам билан табриклади
13:23 / 2021-03-08

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Бухоро вилояти прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Маҳмуд Истамов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги Бухоро “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида байрам тадбирини ташкил этди.

Дастлаб вилоят прокурори интернат уйида ногиронлиги бўлган аёллар учун ташкил этилган шароит билан танишди. Ҳудуддаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари билан қизиқди.

– “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи 1967 йил фойдаланишга топширилган, – дейди Интернат уйи директори Бахриддин Тешаев. – Интернат уйининг биноси 2010 йил инвестиция дастури асосида 729 миллион сўмга қайта капитал таъмирланди. Ҳозирги кунда интернат уйида 265 нафар ногиронлар яшаб келмоқда. Мурувват уйи яшовчилари йилига 2 маротаба мутахассис шифокорлар кўригидан ўтишади. Аниқланган касалликлар стационар ва амбулатор йўналишлари бўйича даволанади. Даволаниш учун дори-дармон воситалари етарли.

[gallery-1466]

Вилоят прокурори М.Истамов интернатдаги васийликка олинган барча ногирон аёллар ҳамда туну-кун уларнинг иссиқ-совуғи, саломатлигидан бохабар бўлиб, уларнинг қарови билан банд бўлаётган тиббиёт ходимларига байрам совғалари топширди.

– Президентимиз, ҳукумат ва ҳокимликлар томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун раҳмат, – дейди интернат даволанувчиси Майрам Хўжамова. – Шифо масканимизда яратиб берилган шарт-шароитлар учун ногирон аёллар, интернат-уйида яшовчи аёллар номидан самимий миннатдорлик билдираман. Яратилган имкониятлар бизни жуда ҳам хурсанд қилмоқда.

Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ёзилган байрам дастурхони, концерт дастури, меҳр ва эътиборга муҳтож аёлларга катта қувонч улашди.

Зариф Комилов, Тоҳир Истатов(сурат), ЎзА