Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими ва мутасаддилар “Меҳрибонлик уйи”га боришди
11:46 / 2020-10-19

Бу йил вилоят ҳокимлигининг қўшимча дастури асосида муассаса биносида маҳаллий бюджет ҳисобидан маблағи ҳисобидан 8,5 миллиард сўмлик капитал реконструкция амалга оширилди.


Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев, Республика маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова, Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев Жиззах шаҳрида 29-“Меҳрибонлик уйи”да бўлиб, муассаса фаолияти билан танишди.

Давлатимиз томонидан таълим соҳасига, ёшлар тарбиясига берилаётган катта эътибор туфайли фарзандларимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмай эмин-эркин вояга етишлари барча шароитлар яратилаётир. Буни ушбу муассаса болаларнинг тўкис, мазмунли, қизиқарли, болаликнинг барча қувончларидан баҳраманд бўлиб яшашлари учун қилинаётган ишларда ҳам кўриш мумкин.

“Меҳрибонлик уйи”да айни пайтда ота-онасиз ва бошқа қонуний васийсиз қолган 3 ёшдан 16 ёшгача бўлган 65 нафар бола тарбияланаётир. Тарбияланувчиларнинг озиқ-овқати, кийим-бошидан тортиб, китоб- дафтаригача давлат томонидан таъминлаб берилаётир. Кейинги икки-уч йилда муассасага “Изузи” автобуси, “Дамас” машинаси, компьютер жамламалари, янги русумдаги телевизорлар, кутубхонасига бадиий китоблар берилди.

photo_2020-10-19_11-54-57 (2).jpg

photo_2020-10-19_11-54-57.jpg

Бу йил вилоят ҳокимлигининг қўшимча дастури асосида муассаса биносида маҳаллий бюджет ҳисобидан маблағи ҳисобидан 8,5 миллиард сўмлик капитал реконструкция амалга оширилди.

Муассаса биносининг капитал реконструкциядан сўнг очилишида иштирок Республика вазирликлари, вилоят раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари бажарилган ишлар, болаларнинг давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлигидан баҳраманд яшашлари учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

Реконструкция қилинган икки қаватли бинода болаларнинг яйраб яшаши учун барча шароитлар бор. Ётоқхоналар оддий ётиш жойи эмас, икки хоналик росмана шинам уйлардан иборат. Ҳар бир хона иситиш-совутиш воситалари, диван кроватлар, стол-стуллар ва бошқа замонавий буюмлар билан жиҳозланган.

photo_2020-10-19_11-54-58 (2).jpg

Муассада болаларнинг ўқишига, қизиқиши, ҳавас ва иқтидоирига мос шароитлар яратилгани боис улар ҳам тенгдошларидан кам бўлмай вояга етмоқда. Улар шаҳардаги энг намунали мактабларда таълим олиш билан бирга турли фан, мусиқа ва санъат, спорт бўйича ўзларига ёққан йўналишлардаги тўгаракларга қатнашмоқда.

Тадбир иштиркчилари мамлакатимизда бола ҳуқуқларининг таъминлангани, давлатимизнинг келажак авлодга, айниқса қайсидир сабаб билан ота-она меҳридан марҳум бўлган болаларга кўрсатаётган ғамҳўрлиги туфайли ушбу муассасада тарбияланётган ўғил-қизларнинг ҳеч нарсага зориқмай вояга етишлари учун барча шароитлар яратилганлигини қайд этишди.

photo_2020-10-19_11-54-58.jpg

photo_2020-10-19_11-54-59.jpg

photo_2020-10-19_11-55-00 (2).jpg