Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими «Навбаҳор»га омад тилади
18:30 / 2020-06-12

Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров Наманган шаҳридаги «Марказий» ўйингоҳида «Навбаҳор» клуби раҳбарияти, мураббийлар ва жамоа аъзолари билан учрашди.


Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров Наманган шаҳридаги «Марказий» ўйингоҳида «Навбаҳор» клуби раҳбарияти, мураббийлар ва жамоа аъзолари билан учрашди.

Вилоят раҳбари клуб жамоасини карантин туфайли қарийб уч ой давом этган танаффусдан cўнг Суперлига ўйинларининг бошланаётгани билан қутлаб, «Навбаҳор» жамоасига муваффақият тилади.

– Ҳозирги шароитда ҳамюртларимизга юқори кайфият, жўшқин руҳ берадиган омиллар зарур, – деди Х.Бозоров. – Футбол, шубҳасиз, шундай омиллар қаторига киради. Мухлисларимиз сизнинг чиройли ўйинларингиз, ютуқларингиздан куч-қувват олади. Биз бу йил катта режаларни кўзлаганмиз. Хусусан, жамоа олдига Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Ушбу вазифани тўлақонли адо этиб, мухлислар ишончини оқлайсиз, «Навбаҳор» клубининг мақомини юксак даражага чиқарасиз деган умиддаман.

Вилоят ҳокими «Навбаҳор»нинг хорижлик легионери Игор Голбанни Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилганлиги билан табриклади.

Учрашувда «Навбаҳор» бош мураббийи А.Канчелскис, жамоа сардори А.Аҳмедов, жамоанинг етакчи футболчиларидан бири А. Турғунбоев сўзга чиқиб, қўллаб-қувватлаш ва клубда яратилаётган шароитлар учун миннатдорлик билдирди. Жамоа бир тан, бир жон бўлиб мақсад сари интилиши, мухлислар ишончини оқлаш учун бор куч-ғайратини сарфлашига ишонтирди.

Бўлажак масъулиятли ўйинлар олдидан жамоа аъзоларини руҳлантириш мақсадида «Навбаҳор» мураббийлар штаби ва футболчиларига исм-шарифлари ёзилган ва клуб рамзи туширилган эсдалик қўл соатлари совға қилинди.

Маълумот учун, 14 июнь куни Coca Cola Суперлига 4-тури доирасида «Навбаҳор» сафарда «Насаф» жамоасига қарши тўп суради.