Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокимликларига миллий брендларнинг жойларда филиал ташкил этиш бўйича лойиҳаларига кўмаклашиш топширилди
17:28 / 2025-11-19

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда овқатланиш, савдо ва сервис соҳасида ўзининг брендини яратган корхоналар бутун республика бўйича 100-150 тадан савдо нуқтасини очиб, камида 3-5 мингта иш ўрни яратиш ташаббусини билдирган эди.

Вилоят ҳокимликларига миллий брендларнинг жойларда филиал ташкил этиш бўйича лойиҳаларига кўмаклашиш топширилди.

Агар брендлар янги очиладиган филиал учун ходимларни ўзим ўқитаман, деса, бунинг харажати Бандлик жамғармасидан қоплаб берилади.

Филиалини кўпайтириш истагидаги брендлар учун янги молиявий инструментлар жорий қилиниб, 2026 йилда бунга 500 миллиард сўм йўналтирилади.

ЎзА