Вилоят ҳокимлари — “Президент олимпиадаси"да
Пойтахтимиздаги "Олимпия шаҳарчаси"да уч кундан бери давом этаётган "Президент олимпиадаси" спорт мусобақалари қизиқарлилиги ва шиддатли беллашувларга бойлиги билан кўпчиликнинг эътиборини тортган.
Мусобақаларни минглаб томошабинлар теле-экранлар, ижтимоий тармоқлар ёки бевосита спорт мажмуаларида кузатмоқда.
Эътиборимизни тортган жиҳат, Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов, Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов каби ҳокимлар мусобақаларни бевосита спорт майдонларида томоша қилмоқда.



Бугун, 26 ноябрь куни “Президент олимпиадаси”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
Мусобақалар 5 декабрга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА