French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокимига янги маслаҳатчи тайинланди
18:39 / 2025-07-30

Наманган вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан Шерзод Жўрахонович Турсунов вилоят ҳокимининг рақамлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. У мазкур лавозимда фаолият юритган Бахтиёр Охунбобоевнинг ўрнида иш бошлади.

Шерзод Турсунов 1987 йили Наманган вилояти Поп туманида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йили Наманган давлат университети ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. Мутахассислиги педагог. Меҳнат фаолиятини 2010 йилда Наманган вилояти ўсимликларни ҳимоя қилиш марказида юрисконсульт сифатида бошлаган. 

Шунингдек, Наманган қурилиш ва дизайн коллежи, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва Ёшлар Иттифоқи Наманган вилояти кенгашлари, Наманган вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасида турли масъул ва раҳбарлик вазифаларда иш олиб борган. 

Шерзод Турсунов янги тайинловга қадар республика “IT Park” Наманган вилояти филиалининг лойиҳалар бўйича бош менежери лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.