Сирдарё вилояти ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев бир гуруҳ ёшлар билан учрашиб, очиқ мулоқот ўтказди.
Сирдарёлик ёшлар кўплаб соҳаларда улкан ютуқларни қўлга киритмоқда. Буларнинг барчаси Президентимиз томонидан мамлакатимиз тақдирини, халқимизнинг эртанги кунини белгилаб берадиган ёшларга яратилаётган имкониятлар, кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор самарасидир.
Вилоят ҳокими ана шундай истеъдодли ёшларимизнинг фаолияти кўпчиликка ўрнак эканлигини таъкидлар экан, барчани изланиш ва илм олишдан тўхтамасликка чақирди.
— Илмлига эргашиш, илм ўрганиш, ҳунар эгаллаш керак, – дейди Ғофуржон Мирзаев.
– Илм ва ҳунар билангина Ўзбекистон келажаги учун хизмат қиладиган, халқ корига ярайдиган инсон бўлиб етишиш мумкин. Албатта, бу ўзига яраша меҳнат талаб этади. Фаровон ҳаёт машаққатли меҳнат ортидан пайдо бўлади.
Маълумот учун, сирдарёлик бир гуруҳ ёшлар пойтахтда ўтадиган “Ёшлар куни” байрам тадбирида иштирок этади.
Шуҳрат Суяров, ЎзА