French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими Учқўрғонда қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди
13:23 / 2024-07-24

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Учқўрғон туманида Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаларини боғловчи “Учқўрғон” чегара божхона постида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.   

Мазкур “Учқўрғон” чегара божхона пости шу йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Постнинг очилиши Наманган вилояти ва Учқўрғон тумани аҳолиси учун катта қулайликлар яратибгина қолмай, логистика, хизмат кўрсатиш соҳаларининг такомиллаштирилишига ҳам хизмат қилади. Бир вақтлар Марказий Осиёнинг энг яхши бозори бўлган Учқўрғон бозорининг олдинги мавқеи тикланади.   

Вилоят раҳбари пост қурилиши билан танишув жараёнида пудрат ташкилоти томонидан ишларни жадаллаштириш, қурилиш сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги бўйича мутасаддиларга бир қатор кўрсатмалар берди. Шунингдек, қурилиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни қисқа муддатларда бартараф қилиш ҳамда топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.  

 Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов тумандаги ўрганишларини “Марказий деҳқон бозори”да давом эттирди.   

Айни пайтда бозорда сотувчи ва харидорларга етарли шароит яратиш учун кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.   

Лойиҳа бўйича бозор атрофидаги тирбандликлар олдини олиш учун йўллар, автотураргоҳлар, қўшимча савдо павильонлари барпо этилади.   

[gallery-18392]

Вилоят раҳбари жараён билан танишиб, қурилишни тез ва сифатли якунлаш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди. Шунингдек, вилоят ҳокими туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, собиқ шошилинч тез тиббий ёрдам биносида олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари билан танишди.   

Ушбу бинога кардиология, неврология, ички касалликлар, гинекология,  кўз касалликлари бўлимларини жойлаштириш режалаштирилган.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА