Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими талабалар ҳузурида
08:57 / 2024-10-10

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Гулистон давлат университетида таълим олаётган талабалар билан учрашди. Дастлаб вилоят ҳокими профессор-ўқитувчилар ва талабалар томонидан яратилган бир неча илмий-инновацион лойиҳалар тақдимоти билан танишди, уларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда амалиётга татбиқ этиш бўйича ўз фикрларини билдирди.

Очиқ, самимий тарзда ўтган мулоқот давомида ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди. Талабалар ўзларининг ўқиш шароити, келгуси режалари ҳақида гапирди, уларни ҳаётга татбиқ этишда маслаҳат ва кўмак сўрадилар. Ҳар бир таклиф ва ташаббусни ўрганиб чиқиш ҳамда қўллаб-қувватлаш бўйича масъулларга вазифалар юклатилди. Бир гуруҳ фаол талабалар рағбатлантирилди.

Ғулом Примов,  

Шаҳриёр Ортиқбоев(сурат), ЎзА мухбирлари