Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими тадбиркорлар билан учрашди
04:32 / 2022-08-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Тўрақўрғон туманида тадбиркорлар билан учрашди.

Маълумки, ҳар йили мамлакатимизда 20 август санаси Тадбиркорлар куни сифатида нишонланиб, шу куни давлатимиз раҳбарининг  ишбилармонлар билан учрашуви ўтказилади.

Вилоят ҳокими унга қадар барча туманларда маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан мулоқотда бўлиб, мавжуд муаммолар бўйича мурожаатларни тингламоқда. Мақсад, шу ернинг ўзида ечими топиладиган масалаларни ҳал этиш ҳамда республика даражасига олиб чиқиладиганларини рўйхатга олишдан иборат.

[gallery-8163]

Учрашувда мурожаатларнинг аксарияти жойида ўз ечимига эга бўлди. Хусусан, тўрақўрғонлик Мунира Одилова фойдаланилмай турган масжид биносида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очган бўлиб, мурожаатига кўра, унинг бинога эгалик ҳуқуқини олиш бўйича масаласини ҳал қилиш туман ҳокимига юклатилди.

Умид Ҳолиқов Норин туманидаги Оқ олтин маҳалласида жойлашган кичик саноат зонасида “Халқ банки”дан олган 300 миллион сўмдан фойдаланиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган. Ҳозирча 15 та иш ўрни яратган. Унинг электр энергияси таъминоти масаласидаги муаммоси мутасаддилар томонидан ҳал этиб бериладиган бўлди.



ЎзА фотомухбири
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар