French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими қурувчиларни табриклади
12:02 / 2021-08-09

Қурилиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов бир гуруҳ соҳа мутахассисларини табриклади.

Тадбирда вилоят қурилиш бошқармаси ходимлари, соҳага ихтисослашган корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.  

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда вилоятда амалга оширилаётган изчил бунёдкорлик ишлари туфайли ҳудудлар қиёфаси тубдан ўзгариб, аҳолига янада қулайлик яратилмоқда. Туман-шаҳарлар кўркига кўрк қўшаётган замонавий турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари бирин кетин фойдаланишга топширилиши қурувчиларнинг залворли меҳнати туфайлидир.

Тошкент вилояти ҳам қурилиш ва бунёдкорлик майдонига айланди. Жорий йилнинг биринчи ярмида 3,9 триллион сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 117,2 фоизни ташкил этди. Хусусан, 2021 йил Инвестиция, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларини қуриш ва таъмирлаш ишлари бўйича 63 та мактабгача таълим муассасасиларида 13,8 миллиард сўмлик, 68 та мактабларда 23,2 миллиард сўмлик, 12 та соғлиқни сақлаш объектларда 17,3 миллиард сўм, 13 та ичимлик ва оқава суви объектларида 15,8 миллиард сўм ва 57 та автомобил йўллари объектларида 93,3 миллиард сўмлик ишлар бажарилди.

Вилоят бўйича давлат дастурлари доирасида жами 330 та ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларида қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Президентимизнинг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асоссланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминташга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ вилоят филиали томонидан 1 минг 646 та, тадбиркорлар томонидан 5 минг 26 та хонадонли 150 та кўп қаватли уй-жойлар қурилмоқда. Биргина Чирчиқ шаҳрида 38 та 7, 9, 12, 16 қаватли 2 минг 351 хонадонли уй-жойлар барпо этилаётир.

Бундан ташкари, Нурафшон шаҳрида Президент мактаби, Тошкент Давлат ахборот технологиялари институти филиали, вилоят прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси, вилоят суди маъмурий бинолари, Зулфия боғи, мактабгача таълим муассасаси, кутубхона, кўп қаватли уйлар қурилмоқда.

Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Д.Ҳидоятов соҳа заҳматкашларига эсдалик совғалар топширди.

А.Мусаев, ЎзА