Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими қишлоқ хўжалигида белгиланган агротехник тадбирларнинг боришини кўздан кечирди
05:21 / 2022-08-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ туманларда қишлоқ хўжалигида белгиланган агротехник тадбирлар ҳамда дала маданияти ва ободонлаштириш ишлари, ер майдонлари бўйларига экилган экинлар ва такрорий экин экишда озиқ-овқат таъминоти бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

Дастлаб вилоят раҳбари Поп туманидаги “Водий”, “Дўстлик”, “Машъал”, “Мирсултонова”, “Сирдарё”, “Худойберганов” ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликларида парваришланаётган ғўза майдонларини бориб кўрди ва мутахассислар билан эришилаётган натижалар юзасидан суҳбатлашди.

Маълумки, Поп туманидаги 328 та фермер хўжалиги томонидан 10 минг 302 гектар майдонда ғўза парваришланмоқда. Миришкор деҳқонлар мавсумда 40 минг 257 тонна пахта ҳосили олишни кўзлаган. Айни паллада ғўзалар 2-3 тадан 10 тагача кўсак туккан.

[gallery-8102]

Кейинги манзил Чуст туманида 250 фермер хўжалиги томонидан 4004 гектар майдонда ғўза парваришланмоқда. Пахтакорлар мавсумда 15 минг 375 тонна ҳосил олишни ният қилган.

Тўрақўрғон туманида эса бу йил 4269 гектар пахтазорда гектаридан 40,5 центнердан жами 17 минг 289 тонна пахта давлат омборига етказиб берилиши режалаштирилган.

Ишчи гуруҳ Наманган туманининг “К.Солиев” ММТП ҳудудига қарашли “Мусаффо иқлим”, “Миришкор Жобир Сардор” фермер хўжаликларида ҳам бўлди. Ушбу фермер хўжаликлари 35 гектар майдонда ғўза парваришини йўлга қўйган бўлиб, барча агротехник тадбирлар, зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши курашиш ишлари ўз вақтида, мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида Чортоқ туманидаги “Ойқирон миришкорлари”, “Мучум Кесканёр тех сервис” ММТП ҳудудидаги экин майдонлари кўздан кечирилди. 

Уйчи туманида ҳам 5869 гектар майдондаги ғўза барча агротехник қоидалар асосида парваришланмоқда. 
Ишчи гуруҳ Норин туманида ҳам экин майдонларини кўздан кечирди. 

Ишчи гуруҳ ўрганишлари асосида маълум бўлдики, туманларда мавсум мобайнида барча фермер ва деҳқон хўжаликлари ғўза майдонларида учрайдиган хавфли ва иқтисодий зарар келтирадиган зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши уйғунлашган кураш тадбирларини олиб бориш, ушбу даврда ғўза майдонларига кимёвий ишлов бериш ва бошқа барча агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш қатъий назоратда.  


 

ЎзА фотомухбири
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар