Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан танишди
12:21 / 2023-03-29

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Косонсой туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Туманда бу йил 167 та фермер хўжалиги томонидан 3806 гектарда пахта, 6045 гектар майдонда ғалла етиштирилади. Айни кунларда буғдой ниҳолларини озиқлантириш ва шарбат усулида суғориш, шу билан бирга тайёрланган ерларга чигит экиш, карта қирғоқларига ток ва тут кўчатлари ўтқазиш ишлари биргаликда олиб бориляпти.

Дастлабки манзил Қуқумбой ҳудудидаги “Қуқумбой дурдонаси” фермер хўжалиги бўлди.  

[gallery-11181]

Хўжаликнинг 29 гектар ерида пахта, 45 гектар майдонда ғалла етиштирилади.  

Вилоят раҳбари фермер хўжалигида техникаларни соз ҳолатга келтириб, чигит экишни тезлаштириш бўйича масъулларга кўрсатма ва тавсиялар берди. Сўнг Худойбердиев ҳудудидаги “Шодиёна Диёра ҳосили” фермер хўжалигида ғалла парвариши ва пахта учун мўлжалланган ер майдонлари ҳолати кўздан кечирилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари ушбу ҳудуддаги “Сахий Азамат баракаси” фермер хўжалиги даласида ҳам бўлиб, чигит экишни тезлаштириш бўйича масъулларга кўрсатма берди.

Таъкидлаш жоиз, айни кунларда туманда чигит экиш ишларига қизғин киришилган бўлиб, бу жараёнга 13 та отряд жалб этилган. 29 та чигит экиш сеялкаси мавжуд бўлиб, унинг 10 таси юқори унумли. Ҳозиргача 376 гектар майдонга чигит экилди.

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА