Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари билан учрашди
07:15 / 2022-12-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Қува туманида бўлиб, туман қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, механизаторлар, фермерлар билан учрашди.

Вилоят ҳокими барчани кириб келаётган Янги йил байрами билан қутлаб, деҳқончилик учун мураккаб бўлган 2022 йилда пахтачиликда, ғаллачиликда ва мева-сабзавот етиштиришда юқори натижаларни қайд этган соҳа вакилларига такрор ўз миннатдорчилигини билдирди.

[gallery-10135]

Учрашувда вилоят раҳбари шудгорлаш ишларининг тўла якунланганлиги, далаларда ғаллалар бир текис униб чиққанлиги, юқори ҳосилдорликни таъминлашда муҳим омил бўлган қишлоқ хўжалиги техникаларининг янги мавсумга шайлиги келгуси йилга хотиржам қадам қўйишга имкон беришини қайд этди.

Хайрулло Бозоров келаси 2023 йил вилоятда қишлоқ хўжалигига илмий ёндашув йили бўлишини таъкидлаб, барча суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлили ўтказилиши ва далаларнинг агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқилишини маълум қилди. Бунда озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасига мувофиқ, минерал ўғитларга бўлган илмий асосланган талаб, шунингдек, тупроқнинг шўрланиш даражасига қараб мелиорация қилиш режалари ишлаб чиқилади. Пахтачиликда бундай ёндашув билан гектаридан 50 центнердан ҳосил олиш келгуси йил вилоят фермерлари учун асосий мақсад бўлиши қайд этилди.

Тадбир якунида йил давомида самарали меҳнат қилган механизаторлар, фермерлар ва ишчиларга совғалар топширилди.

 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА