Вилоят ҳокими ўринбосари талаба-қизлар билан учрашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Д. Ёқубова Наманган давлат университетининг 1-талабалар турар жойига ташриф буюриб, талаба-қизлар билан мулоқот қилди.
[gallery-15083]
Очиқ ва самимий руҳда ўтган давра суҳбатида бугунги кунда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги ўрни ҳамда вазифалари хусусида сўз борди. Талаба-қизлар ўз ютуқлари, бўш вақтида яратган ижод намуналари, университетда илм олиш учун яратилган шароитлар ҳақида тўлқинланиб гапирди.
Учрашув сўнгида талабалар “Вилоят ҳокими стипендияси” жорий этилиши ҳақидаги ўз таклифларини илгари сурди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА