Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди
17:16 / 2022-09-23

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги умумтаълим мактабларида бўлиб, ўқувчилар, педагоглар билан мулоқот ўтказди.

Дастлаб, вилоят ҳокими Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчиларнинг таълим-тарбия олиши учун яратилган шароитлар, ўқув жараёнлари билан танишди. Педагоглар ва ўқувчилар билан суҳбатда Янги Ўзбекистоннинг таълим соҳасини ривожлантириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш борасида олиб борилаётган ишлар, вилоятдаги илғор тажрибалар хусусида гапирди.

– Юртимиз равнақига хизмат қиладиган, учинчи Ренессансни амалга ошириш салоҳиятига эга билимдон ёшларни тарбиялаш зиммамиздаги энг муҳим вазифалардан бири, – деди вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов. – Таълимни ривожлантириш бўйича Президентимиз, ҳукуматимиз томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, юқори натижаларга эришиш учун зарур барча ишларни амалга оширамиз. Вилоят ҳокими сифатида ушбу масала эътиборимдаги энг муҳим масалалардан бири бўлиб қолади.

[gallery-8891]

Шунингдек, вилоят раҳбари Андижон шаҳридаги Digital City технопаркида ташкил этилган “Ҳоким академияси” фаолияти, ўқувчи ёшларни ундан самарали фойдаланишга жалб этиш хусусида сўз юритди.

“Ҳоким академияси” онлайн таълим платформасини йўлга қўйишдан кўзланган асосий мақсад мактаб ўқувчиларининг масофадан туриб ахборот технологиялари борасидаги билимларини мустаҳкамлаш, хорижий тилларни ўргатиш, олий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёрлаш ҳамда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш орқали таълим сифатини яхшилаш эканлигини таъкидлади.

Мулоқотда “Ҳоким академияси” онлайн таълим платформада таълим олаётган ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди, билим даргоҳининг таълим-тарбия соҳасида эришаётган натижалари таҳлил этилди.

Ана шундай танишув ва мулоқот Андижон шаҳридаги 5-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими ёшларнинг келажакдаги орзу, мақсад ва режалари ҳақидаги фикрларини эшитди, уларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА