ФОТОРЕПОРТАЖ
Гулистонда “Оқила аёллар” ҳаракатининг йил сарҳисобига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмудалиев, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, хотин-қизлар фаоллари, журналист ва блогерлар иштирок этди.
Вилоят раҳбари ўз нутқида мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилганини таъкидлаб, уларнинг муаммолари, дарду ташвишлари билан шуғулланадиган адолатли ва самарали тизим яратилганини айтиб ўтди.
[gallery-10161]
Тадбирда «Оқила аёллар» ҳаракати аъзолари томонидан йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан кенг маълумот берилди. Якунда бир гуруҳ фаолларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Концерт дастури эса тадбирга янада файз бағишлади.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА