Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими Норин туманида сайёр қабул ўтказди
14:00 / 2021-08-10

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиш, мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида Норин туманида сайёр қабул ўтказди.

Унда вилоят ҳамда туман ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси вакиллари, секторлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.  

Сайёр қабул давомида фуқаролардан уй-жой, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш, газ ва электр таъминоти, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди. Вилоят раҳбари барча масалаларни бирма-бир ўрганди. Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этадиган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.  

[gallery-3350]

Ҳотам МАМАДАЛИЕ (сурат), ЎзА