Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими мактабга компьютерлар совға қилди
17:20 / 2023-09-30

Бугунги кунда қайси соҳа эканлигидан қатъий назар, замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишга эҳтиёж ортиб бормоқда.

Наманганда ўқувчи-ёшларларнинг компьютерда ишлаш қобилиятини шакллантириш, ахборот технологияларига бўлган қизиқишини эътиборга олган ҳолда вилоят ҳокими томонидан Чуст туманидаги 51-сонли умумтаълим мактаби учун 15 дона оргтехника воситалари жамланмаси тақдим этилди.

Бундан ташқари, вилоят ҳокими мактаб биносининг эскириб қолган биносини таъмирлаш учун маблағ ажратиб, қисқа муддатда биноларнинг ташқи ва ички томони  реконструкция қилиниб, қўшимча бинолар қуриб берилди.

Шу муносабат билан ўтказилган байрам тадбирида Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Чуст тумани ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда мактаб педагоглари жамоаси, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари қатнашди.

– “2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да мактабимизда катта ўзгаришлар юз бермоқда. Вилоятимиз раҳбарининг саъй-ҳаракати билан билим масканимиз қайта қурилди, – дейди мактаб директори Асатилло Глапов. – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида синф хоналаримиз сўнгги русумдаги компьютерлар билан жиҳозланди. Бундан нафақат мактаб маъмурияти, балки ўқувчилар, ота-оналар беҳад хурсанд бўлди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири.