Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Вилоят ҳокими кубоги” учун математика фанидан олимпиада ўтказилди
12:35 / 2022-02-17

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида умумтаълим мактабларининг 8-11-синф ўқувчилари ўртасида математика фанидан «Бухоро вилояти ҳокими кубоги» учун очиқ олимпиада бўлиб ўтди.

Қоракўл туманидаги «Халқаро математика мактаби»да бўлиб ўтган олимпиадада жами 104 нафар ўқувчи қатнашди. Ёшлар ғолиблик учун беллашди. Олимпиада тест синови шаклида ўтказилди. Иштирокчиларга 20 та очиқ, яъни жавоби белгиланадиган, 10 та ёпиқ, яъни жавоби ёзиладиган тест топшириқлари берилди. Жавоблар топшириқларнинг мураккаблик даражасига қараб 3 та даражада баҳоланди.  

Якуний натижаларга кўра, ҳар бир синф кесимида 1-3-ўринларни қўлга киритган 12 нафар ғолиб ўқувчи аниқланди. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Зариф Комилов, ЎзА