Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими ITга қизиқувчи ёшларнинг ғоя ва таклифларини тинглади
16:58 / 2025-11-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ахборот технологиялари йўналишида фаолият олиб бораётган ёшлар билан учрашди. Унда вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар раҳбарлари, тегишли ташкилот, муассасалар мутасаддилари, ахборот-коммуникация йўналишида таҳсил олаётган талабалар ва IT соҳасига қизиқувчи ёшлар иштирок этди. 

Таъкидланганидек, вилоятда айни соҳада охирги 5 йил давомида 12 та марказ фаолияти йўлга қўйилган. Наманган шаҳрида IT Park Наманган филиали ташкил этилди, шунингдек, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 480 минг нафар ёш ўқитилди. Наманган давлат университетининг Янги Наманган шаҳарчасида жойлашган янги биносида ташкил этилган навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ушбу ютуқлар ва келгуси вазифалар муҳокамасига бағишланди.  

[gallery-26325]

Самимий мулоқот шаклида ўтган учрашувда ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олаётган талабалар, ўқув марказларида ишлаётган ёш мутахассислар, олий таълим муассасаларининг мустақил тадқиқотчилари ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш, сунъий интеллект, рақамлаштириш бўйича ўз ғоя ва таклифларини билдирди.  

Мулоқот давомида ёшларнинг аксарият мурожаатларига ечим топилди. Вақт талаб этиладиганлари ҳал этиш учун тегишлилиги бўйича соҳа раҳбарларига йўналтирилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА