Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими IT соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ёш дастурчилар билан учрашди
15:27 / 2024-02-21

ФОТОРЕПОРТАЖ

Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Урганч филиалида IT соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ёш дастурчилар билан учрашди.

Вилоятда IT компанияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга зарур шароитларни яратиш бўйича олиб борилган ишлар натижасида IT-парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтган корхоналар сони бугунга келиб 47 тага етди. Ушбу корхоналарда 450 нафарга яқин ходим фаолият кўрсатмоқда. Резидентларнинг 13 таси экспортёр корхоналар ҳисобланади. Ўтган 2023 йил давомида вилоятдаги IT-парк резидентлари томонидан кўрсатилган жами хизматлар ҳажми 95 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, IT хизматларининг экспорти қарийб 2 миллион АҚШ долларига етди. 

Вилоят ҳокими дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш, ёшлар бандлигини таъминлашдаги аҳамияти ҳақида тўхталиб, бир гуруҳ иқтидорли ёш дастурчилар ҳамда IT-паркнинг йирик экспортёр резидентларига ташаккурнома ва пул мукофотларини топширди.

[gallery-16069]

Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА