Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими ИИБ профилактика инспекторлари билан очиқ мулоқот ўтказди
15:14 / 2026-02-05

Қашқадарё вилояти Муборак туманида хизмат самарадорлигини ошириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ҳокими Муротжон Азимов Муборак туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ижроси, туманда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда жиноятларни барвақт профилактика қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Йиғилиш давомида жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда профилактика инспекторларининг роли катта экани алоҳида таъкидланди.

Тадбирда профилактика инспекторлари хизмат фаолияти давомида учрайдиган кундалик ва маиший муаммолари ҳам тингланиб, уларни ҳал этиш чоралари белгиланди.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири