Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими: "Ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш керак"
12:27 / 2020-12-17

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида муайян ишлар олиб борилмоқда. 20 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилди, 1 триллион 334 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров “Пакана” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги қурилаётган 15 та 7 қаватли 525 хонадондан иборат турар жой биноларидаги қурилиш жараёнларини бориб кўрди. Айтиш жоизки, қурилишдаги деярли барча хом ашёлар кластер томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланилмоқда.

Мазкур ҳудудда кичик саноат зонасини ташкил этиш учун ер майдони ажратилган бўлиб, тадбиркорлар томонидан лойиҳалар таклиф этилмоқда. Уларни тезроқ ишга тушириш, тадбиркорлар учун зарур инфратузилмани яратиш кераклиги таъкидланди.

– Вақт ғанимат, ҳар бир қарич ер олтинга тенг. Ундан самарали ва мақсадли фойдаланиш зарур, – деди вилоят раҳбари. Айни пайтда ишларнинг кечикаётганини танқид остига олди. “FERТЕХ” қўшма корхонасида 50 га яқин маҳаллий аҳоли ярим тайёр калава ипларни бўяш ишларига жалб этилган. Корхона маҳсулотлари АҚШ, Туркия, Корея, Хитой, Покистон каби давлатларга экспорт қилинмоқда. Вилоят раҳбари корхонанинг имкониятларини янада кенгайтириш ва ривожлантириш хусусида таклифлар билдирди.  

Собиқ “Қувасой чинниси” акциядорлик жамиятда кичик саноат зонаси ташкил этилган. Ҳозирги кунда 4,4 гектар майдонда умумий қиймати 382,2 миллиард сўм бўлган 12 та лойиҳалар жойлаштирилган. Бу ерда Туркия давлати билан ҳамкорликда тикув корхонаси фаолияти йўлга қўйилмоқда. Вилоят ҳокими мазкур корхонада бўлиб тадбиркорга ишларни янада жонлантириш, бинодан самарали фойдаланиш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берди. 

Кичик саноат зонасининг ҳар бир ҳудуди ўрганилар экан, шаҳар масъуллари, сектор раҳбарлари ва тадбиркорлар имкониятлардан унумли фойдалана олмаётгани маълум бўлди. Бинолар ва ер майдонлари қаровсиз қолаётганига эътироз билдирилди. Камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида 40 дан ортиқ ёшлар турли таклиф ва масалалар билан мурожаат қилишди.

М. СУЛАЙМОНОВ, ЎзА